Хизматлар

SUBLIM TECHNO жамоаси ҳамкорлик учун очиқ бўлиб, Ўзбекистон ва хорижлик тадбиркорларга қуйидаги хизмат турларини кўрсатишга тайёр:

  • Қандолатчилик ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун буюртмачининг хомашёсидан сублимацияланган маҳсулотлар (мевалар ва реза мевалар)ни ишлаб чиқариш. Сублимацияланган мевалар ва реза мевалар, ўзининг таъми, хушбўй ҳиди, шакли ва рангини сақлаб қолган ҳолда, пишириқлар ҳамда тортлар ва пирожнийларни безаш учун идеал тарзда мос келади. Сублимацияланган маҳсулотларнинг қандолатчилик ишида қўлланиши қулайлигини айтмаса ҳам бўлади: улар ҳар доим қўл остида, фойдаланиш учун қўшимча тайёрлашни талаб этмайди, уларни бироз вақтга сувга солиб қўйишнинг ўзи кифоя – қўллаш учун мева бўлакчалари ёки бутун реза мевалар қўлингизда бўлади.

Бундан ташқари, сублимацияланган мевалар ва реза мевалар иссиқ ва совуқ ичимликларни тайёрлаш учун жуда яхши мос келади, улардан мазали мевали ва реза мевали чойлар, смузилар, коктейллар, компотлар ва кисель тайёрлаш мумкин.

  • Вакуумли-сублимацион қурилмаларни буюртма асосида ишлаб чиқариш. SUBLIM TECHNO мутахассислари эҳтиёжларингизни ҳисобга олган ҳолда сублимация учун қурилма тайёрлаб беради, ускунага хизмат кўрсатувчи ишчиларингиз учун тренинглар ўтказади ҳамда қурилмадан фойдаланиш бўйича барча зарур техник ҳужжатларни тайёрлайди.