Олма

Сублимацияланган олма янги узилган олмадан нимаси билан фарқ қилади? Агар олма сублиматининг бир бўлакчасини олиб, уни сувга солсак, у бир неча дақиқа ичида тикланади ва олдинги янги узилган олмага айланади, фақат ушбу мевага хос бўлган қарсилдоқликни йўқотади, холос. Таъми, ранги ва хушбўй ҳиди сизни яна аввалгидай мамнун қилади.

Сублимацияланган олманинг янги узилган олмадан нимаси яхши? У янги узилган олмадан фақат сақлаш муддати билангина фарқ қилади. Бундай олманинг сақланиш муддати янги узилган меваларга хос бўлган максимал рақамдан бир неча баравар кўп, яъни 24 ойни ташкил қилади. Бу эса йил давомида рационингизда олмалар ҳамда улардан тайёрланган пишириқлар, ичимликлар ва ширинликлар доим бўлишини англатади.

«Полезная еда» (“Фойдали овқат”) олма бўлакчалари янги узилган меванинг таъм ва фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Улар пишириқлар, десертлар, енгил тамаддилар, болалар учун мўлжалланган ва парҳез таомлар учун идеал тарзда мос келади.