ОЛХЎРИ

Олхўри — мазали ва фойдали мева, витамин ва минераллар манбаи. Бироқ янги узилган шаклда уни дўконлар ва бозорларда чекланган вақт оралиғида кўриш мумкин. Биз ундан компот, жем ва мураббо тайёрлашга ўрганганмиз, аммо олхўрини консервациялаш жараёнида унинг кўплаб фойдали моддалари йўқолади. Сублимация эса анча аяйдиган жараён бўлиб, унинг натижасида олхўри бошқа мева ва сабзавотлар каби ўзининг фойдали хусусиятларини 96% га сақлаб қолади.

Сублимацияланган олхўридан турли усулларда фойдаланиш мумкин, масалан, улардан пишириқлар, десертлар ва ичимликлар тайёрласа бўлади.