ҚОВУН

«Фойдали овқат» бренди остида ишлаб чиқарилаётган сублимацияланган қовун Ўрта Осиёда етиштириладиган қовунларнинг энг яхши, экологик тоза, энг ширин ва хушбўй навларидан тайёрланган. Қовун нафақат жуда ширин, балки фавқулодда фойдали ҳамдир. Сублимацияланган маҳсулот эса унинг бутун биологик қийматини сақлаб қолади. Ушбу полиз экинига хос бўлган ширинлик ундаги намлик қолмагани боис янада кўпаяди.

Йил бўйи дастурхонингизни соф ҳолда истеъмол қилиниши мумкин бўлган ушбу ажойиб ширинлик безаб туради. Ундан десертлар, пишириқлар учун масаллиқ сифатида фойдаланиш, музқаймоқни қовун бўлакчалари билан безаш ва ҳатто жемлар ва компотлар тайёрлаш мумкин.