КОМПАНИЯ ҲАҚИДА

SUBLIM TECHNO — мевалар, реза мевалар ва сабзавотларни қайта ишлашнинг ноёб технологиясига, яъни сублимацияга ихтисослашган Ўзбекистондаги ягона ишлаб чиқарувчи компаниядир. Сублимация натижасида маҳсулотлар ўз таркибидаги сувни йўқотиш ҳисобидан енгиллашади, аммо ўзининг таъми ва фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. SUBLIM TECHNO активида – аъло ғоялар, инновацион ускуналар, юқори малакали технологлар ва юртимизнинг фермер хўжаликларидан келтирилган сархил экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотлари бор.

Компания “Полезная еда” (“Фойдали овқат”) бренди остида сублимацияланган маҳсулотларни ишлаб чиқаради; мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари ва реза меваларнинг жуда енгил бўлакчалари 20 граммлик ёрқин ўрамларга қадоқланади. Аммо! 20 грамм сублимацияланган қовунни тайёрлаш учун 200 грамм оғирликдаги янги узилган маҳсулот керак бўлади. Демак, сублимацияланган маҳсулот бошланғич маҳсулотдан 10 (!) баравар енгил. Турли мева ва сабзавотлар учун ушбу рақам 6 дан 10 гача бўлган бирлик диапазонида ўзгариб туради. Масалан, сублимацияланган лавлаги ўзининг янги узилган прототипига нисбатан 6 баравар “қурийди”, бироқ бошланғич маҳсулотнинг барча хусусиятларини сақлаб қолади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, янги узилган мевалар ва реза меваларнинг этидаги табиий антиоксидантлар, фойдали витаминлар, минерал моддалар ва микроэлементларнинг 95-98% ҳар бир бўлакчада бўлади. Аммо уларда бир грамм ҳам сув бўлмайди, чунки сублимация жараёнида у буғланиб кетади.

SUBLIM TECHNO компанияси 2016 йилда рўйхатдан ўтган. Бугунги кунга келиб компания ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ассортименти сублимацияланган мева ва сабзавотларнинг бир нечта турини ўз ичига олган. SUBLIM TECHNO томонидан ишлаб чиқарилувчи сублимацияланган сабзавотлар, мевалар ва реза меваларнинг таркибида сунъий озиқ-овқат қўшимчалари ва бўёвчи моддалар йўқ. Биз фақат 100% экологик тоза табиий маҳсулотни таклиф этамиз!

Компаниянинг режалари улкан, имкониятлари эса чексиздир, чунки нафақат янги узилган маҳсулотлар, балки тайёр таомларни ҳам сублимациялаш мумкин. Янгиликларимизни кузатиб боринг!