Сублиматлар VS Қуруқ мевалар

Бугунги кунда сублимация ҳақли равишда маҳсулотларни консервациялашнинг энг мукаммал усули ҳисобланади. Кўргазмали бўлиши учун бизга таниш қуруқ меваларни ва фойдаси кўпроқ бўлган сублимацияланган меваларни солиштирамиз.

  1. Сублимацияланган маҳсулотлар фақат юқори сифатли янги хомашёдан тайёрланиши мумкин (хомашёни сублимациядан олдин сақлаш учун вақт бўйича нормалар мавжуд), чунки сал айниган мевалар сублимацияга дош беролмайди.
  2. Сабзавотлар, мевалар, реза мевалар ва полиз экинлари ўзининг хушбўй ҳиди ва чиройли шаклини сақлайди.
  3. Қуруқ меваларга қараганда сублимацияланган маҳсулотларда фойдали моддалар улуши кўпроқ. Сабаби: Қуритилган меваларга ишлов бериш пайтида термик буғланишда фойдали моддаларнинг кўпчилиги йўқолади, сублимациядан олдин эса маҳсулотларни -45 С° гача ҳароратда тез музлатиш усули қўлланади, бу ҳужайра мембраналарини нобуд қилмайдиган майда кристаллар ҳосил бўлишига олиб келади.
  4. Сублимацияланган маҳсулотларнинг сақланиш муддати бир неча баравар узоқроқ (2 йилдан 5 йилгача).
  5. Янги узилган маҳсулотларга хос бўлган юқори таъм сифатлари ва озуқавийлик қиймати ҳатто мураккаб сақлаш шароитларида, яъни ҳарорат -50 дан +50С° гача ўзгарганида ҳам узоқ вақт давомида сақланади.