Парҳезшунослар сублиматлар ҳақида

Сублимацияланган сабзавотлар, мевалар ва реза мевалар организм томонидан жуда яхши ўзлаштирилади ва сизга узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Сублиматларни истеъмол қилар экансиз, бу юқори сифатли маҳсулот эканига бемалол ишонаверинг, чунки сублимацияга фақат энг сархил маҳсулотларгина “бардош” беради. Сублиматларда таъм берувчи қўшимчалар, бўёвчи моддалар, консервантлар ва ароматизаторлар йўқ – уларни қўшиш нафақат талаб қилинмайди, балки консервациянинг ушбу инновацион турида улар тақиқланган ҳам.

Энг асосийси – меъёр. Ҳатто энг сифатли ва фойдали маҳсулотни ҳам чекловларсиз истеъмол қилсангиз, ундан ҳеч қандай наф бўлмайди. Калорияларни ҳисоблаш – сизнинг вазифангиз, сублимацияланган маҳсулотнинг вазифаси эса организмингизни фойдали моддалар билан тўйинтириш ва сизга лаззат бағишлаш.